Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва Россия Федерациясининг Табиий ресурслар ва экология вазирлиги ўртасида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги Битим доирасида амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишлари муҳокама этилди.
Шунингдек, учрашувда Давлат экология қўмитаси ҳузурида БМТнинг Атроф-муҳит дастури (UNEP)нинг Марказий Осиё бўйича субминтақавий идораси ва Россия Фанлар академияси География институти ҳамкорлигида Географик ахборот тизими маркази фаолиятининг йўлга қўйилгани биргаликда илмий-амалий тадқиқотларни тизимли равишда ташкил этиш имкониятларини янада кенгайтиришда муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.
Давлат экология қўмитаси матбуот хизмати