Давлат экология қўмитаси раиси Н.Обломурадов Канаданинг Монреаль шаҳрида бўлиб ўтаётган БМТнинг Биологик хилмахиллик тўғрисидаги конвенциясининг 15-томонлар конференцияси (СОР-15) доирасида Россия Федерацияси Президентининг маслаҳатчиси, Иқлим масалалари бўйича махсус вакили Руслан Эдельгериев бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказди.
19.
12. 2022
19:09
2750
Новости

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва Россия Федерациясининг Табиий ресурслар ва экология вазирлиги ўртасида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги Битим доирасида амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишлари муҳокама этилди.

Шунингдек, учрашувда Давлат экология қўмитаси ҳузурида БМТнинг Атроф-муҳит дастури (UNEP)нинг  Марказий Осиё бўйича субминтақавий идораси ва Россия Фанлар академияси География институти ҳамкорлигида Географик ахборот тизими маркази фаолиятининг йўлга қўйилгани биргаликда илмий-амалий  тадқиқотларни тизимли равишда ташкил этиш имкониятларини янада кенгайтиришда муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.   

Давлат экология қўмитаси матбуот хизмати

Полезные ресурсы