Йиғилишда жорий йилнинг ўтган даври мобайнида амалга оширилган ишлар муҳокама этилди.
Йиғилиш давомида яқинда пойтахтимизда ўтказилган “Экологик стартапларни ҳаётга тадбиқ этиш” мавзусида республика илмий-амалий конференциясида институтнинг икки нафар илмий ходими муносиб иштирок этгани таъкидланди. Жумладан, “Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишда рақамлаштиришнинг аҳамияти” мавзусида қатнашган Обиджон Эргашев ҳамда “Ўзбекистонда орнитологик эко-туризмни ривожлантириш истиқболлари” мавзусида иштирок этган Жўрабек Тўлаевнинг лойиҳалари ташкилотчилар томонидан юқори баҳоланиб, диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.
Йиғилиш якунида галдаги вазифалар белгилаб олинди.