Давлат экология қўмитаси ҳузуридаги Атроф-муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий тадқиқот институти томонидан олиб борилаётган илмий изланишлар ва инноавцион лойиҳаларнинг натижаларига бағишланган йиғилиш ўтказилди. 
07.
06. 2022
18:04
4167
News

Йиғилишда жорий йилнинг ўтган даври мобайнида амалга оширилган ишлар муҳокама этилди.

Йиғилиш давомида яқинда пойтахтимизда ўтказилган “Экологик стартапларни ҳаётга тадбиқ этиш” мавзусида республика илмий-амалий конференциясида институтнинг икки нафар илмий ходими муносиб иштирок этгани таъкидланди. Жумладан, “Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишда рақамлаштиришнинг аҳамияти” мавзусида қатнашган Обиджон Эргашев ҳамда “Ўзбекистонда орнитологик эко-туризмни ривожлантириш истиқболлари” мавзусида иштирок этган Жўрабек Тўлаевнинг лойиҳалари  ташкилотчилар томонидан юқори баҳоланиб, диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.  

Йиғилиш якунида галдаги вазифалар белгилаб олинди.

Useful resources