Семинарда вилоятдаги мавжуд олий таълим муассасалари ўқитувчилари, профессор олимлар, "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш ишларига масъул бўлган корхона ва ташкилотлар ходимлари, ёшлар иштирок этдилар.
Муҳокамалар жараёнида семинар иштирокчилари мавзу юзасидан ўзаро фикр алмашиб, ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.
Тадбирда қатнашчиларга Ўзбекистон Республикасининг "Қизил китоб"и тақдим этилди.
Семинар якунида иштирокчилар экобоғ ҳудудига экилган кўчатларни парваришлаш жараёни билан танишдилар.
Жиззах вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати