Бугун Жиззах вилояти Экология  бошқармаси томонидан Жиззах шаҳридаги "Ўрда" экологик боғида 5 июнь — Бутунжаҳон атроф-муҳит куни муносбати билан дарахтларни асраб-авайлаш ва парваришлашга бағишланган илмий-амалий семинар ўтказилди. 
04.
06. 2022
16:26
607
News

  Семинарда вилоятдаги мавжуд олий таълим муассасалари ўқитувчилари, профессор олимлар, "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш ишларига масъул бўлган корхона ва ташкилотлар ходимлари,  ёшлар иштирок этдилар.

Муҳокамалар жараёнида семинар иштирокчилари мавзу юзасидан ўзаро фикр алмашиб, ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар. 

Тадбирда қатнашчиларга Ўзбекистон Республикасининг "Қизил китоб"и тақдим этилди.

 Семинар якунида  иштирокчилар экобоғ ҳудудига  экилган кўчатларни парваришлаш жараёни билан танишдилар. 

Жиззах вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати

Useful resources