Атмосферага ташламалар миқдори қарийб 3,0 минг тоннага камайди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган “2022-2023 йилларда Ўзбекистон Республикасидаги йирик саноат корхоналарида чанг-газларни тутиб қолиш самарадорлигини янада оширишга қаратилган чора тадбирлар Дастури"га асосан 2022 йилда 96 та саноат корхоналарининг устувор манбаларидаги 362 та чанг-газ тозалаш ускуналарининг модернизация қилиниши эвазига атмосферага йиллик 2,6 минг тонна ифлослантирувчи моддалар камайишига эришилди.
Дастур доирасида кейинги йилда қўшимча яна 144 та корхоналарнинг 750 та чанг-газ тозалаш ускуналарининг ўрнатилиши эвазига 5,5 минг тонна чиқинди газларининг ушлаб қолинишига эришилади.
Давлат экология қўмитаси
Атмосфера ҳавосини муҳофаза
қилиш бошқармаси