Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди 
27.
12. 2022
20:50
1820
Yangiliklar

Мажлисида депутатлар “Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 483-моддасига қўшимча киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда кўриб чиқишди.

Давлат экология қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган мазкур қонун лойиҳаси билан Солиқ кодексига тегишли қўшимчалар киритиш орқали чиқиндиларни тўплаш, олиб чиқиб кетиш, саралаш ва қайта ишлаш фаолияти билан шуғулланувчи айрим солиқ тўловчиларга 2026 йил 1 январга қадар ушбу фаолият тури бўйича фойда солиғини ва ижтимоий солиқни 1 фоиз миқдордаги солиқ ставкаси бўйича тўлаши белгиланмоқда.

Қизғин муҳокамалардан сўнг, қонун лойиҳаси қабул қилинди.

Давлат экология қўмитаси матбуот хизмати

Foydali manbalar