Канаданинг Монреаль шаҳрида бўлиб ўтаётган БМТнинг Биологик хилмахиллик тўғрисидаги конвенциясининг 15-томонлар конференцияси (СОР-15) доирасида Давлат экология қўмитаси раиси  Н.Обломурадов Жаҳон банкининг атроф-муҳит,  табиий ресурслар ва яшил иқтисодиёт масалалари бўйича глобал директори Валери Хиккей билан учрашув ўтказди.
19.
12. 2022
19:12
2704
Yangiliklar

Учрашувда томонлар атроф-муҳитни муҳофаза қилиш учун молиявий механизмларни ишлаб чиқиш ва уларни жорий қилиш муҳимлигини таъкидлаб, барқарор ландшафтлар ва ўрмончилик соҳасини ривожлантириш лойиҳасини муҳокама қилишди.

Шу билан бирга, Жаҳон банки томонидан Ўзбекистон Республикасида Атмосфера ҳавоси сифатини мониторинг қилиш ва яхшилашга қаратилган техник кўмак лойиҳасини амалга ошириш масаласини кўриб чиқишди. Дастлабки қадам сифатида келгуси йил бошида атмосфера ҳавосини мониторинг қилиш мавзусида соҳа мутахассислари учун халқаро экспертлар иштирокида семинар ташкил этишга келишиб олинди.

Давлат экология қўмитаси матбуот хизмати

Foydali manbalar