Диққат, танлов!
13.
12. 2022
18:01
2383
Yangiliklar

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Журналистлари уюшмаси аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш, ёш авлод қалбида атроф-муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш ҳиссини ошириш мақсадида "Экология мавзусига доир энг яхши мақолалар" танловини эълон қилади.

Танлов босма ва интернет журналистикаси йўналишлари бўйича 2022 йилнинг 1 январидан 2022 йилнинг 30 ноябригача газета ва журналларда чоп этилган, интернет сайтларида эълон қилинган материаллар қабул қилинади.

Танлов ғолиб ва совриндорлари қуйидаги мукофотлар билан тақдирланади:
– 1-ўрин (1 та) – телевизор;
– 2-ўрин (2 та) – планшет;
– 3-ўрин (2 та) – смартфон.
Шунингдек, уч нафар рағбатлантирувчи ўринга Ўзбекистон “Қизил китоби” ва совғалар топширилади.

Мурожаат учун телефонлар: (+99871) 244-64-62, 
(+998 90) 520-24-25.

Ҳужжатлар жорий йилнинг 20 декабригача қуйидаги манзиллар орқали қабул қилинади:
Электрон почта: info@jurnalistlar.uz

Foydali manbalar