Давлат экология қўмитасига Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек туманидаги Алпомиш маҳалласида истиқомат қилувчи бир гуруҳ фуқаролардан мурожаат келиб тушди. 
04.
12. 2022
09:40
2681
Yangiliklar

Мурожаатда ушбу маҳалладаги дарахтлар ўсиб турган майдон ўрнида қурилиш ташкилоти томонидан қурилиш ишлари амалга оширилиши режалаштирилгани боис мавжуд дарахтларнинг кесилиш эҳтимоли борлиги қайд этилиб, қонуний тартибда ўрганиш ўтказиб, чора кўрилиши бўйича амалий ёрдам сўралган.

Бугун Давлат экология қўмитаси ва Тошкент шаҳар Экология бошқармаси ходимлари ушбу манзилда бўлиб, атрофлича ўрганиш ишларини олиб боришди. Ўрганиш давомида ҳозирги кунда мазкур ҳудудда қурилиш ишлари амалга  оширилмаётганлиги маълум бўлди. 

Шундан сўнг  ҳудуддаги  1000 тупдан зиёд бўлган турли хил мевали ва манзарали дарахтлар тўлиқ хатловдан ўтказилди. 

Давлат инспекторлари томонидан маҳалла аҳолиси билан учрашув ўтказилиб, ҳудуддаги дарахтлар  назоратга олинганлиги маълум қилинди.

Давлат экология қўмитаси матбуот хизмати

Foydali manbalar