16 сентабр - Халқаро Озон қатламини муҳофаза қилиш куни муносабати билан тадбир ўтказилди
15.
09. 2022
20:31
5036
Ma’naviyat va ma’rifat

Жорий йилнинг 15 сентабр куни вилоят Екология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ҳодимлари ҳамда Урганч шаҳридаги 5-умум таълим мактабининг ўқувчилари иштирокида "16 сентабр - Халқаро Озон қатламини муҳофаза қилиш куни" муносабати билан тадбир ўтказилди.

Тадбир “очиқ дарс” кўринишида ташкил етилиб мактаб ўқувчиларига она заминимизни асраб авайлаш, екологик маданиятни ҳамда атроф-муҳит муҳофазасига бефарқ бўлмаслиги тўғрисида тушунчалар берилди.

Тадбир сўнгида мактаб ўқувчиларига вилоят Екология атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг табиатни асрашни тарғиб қилувчи буклет ва совғаларни топширилди.
 
Хоразм вилояти Екология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Матбуот хизмати

Foydali manbalar