Давлат экология қўмитаси World Cleanup Day  – Бутунжаҳон тозалик куни муносабати билан атроф-муҳит тозалигига бағишланган энг яхши ижтимоий роликлар учун танловини эълон қилади! 
10.
09. 2022
10:41
4045
Yangiliklar

Ижтимоий роликларга қуйиладиган асосий талаблар:

1.  Ижтимоий ролик қисқа (2 дақиқагача) бўлиши;

2.  Мазмуни жиҳатдан атроф-муҳит тозалиги, она табиатни асраш масалаларини очиб бериши;

3.  Креатив ёндошувларга асосланган бўлиши;

4.  Камида HD форматда бўлиши;

5.  Ижтимоий тармоқларда (Instagram, Facebook, Youtube) кўп маротаба кўрилган бўлиши лозим.

Мазкур танлов натижалари Давлат экология қўмитаси, жамоатчилик вакиллари ҳамда тажрибали журналистлар иштирокида кўриб  чиқилади ҳамда 17 сентябрь - Бутунжаҳон тозалик куни муносабати билан ташкил этиладиган тадбирда эълон қилинади.

Энг яхши ижтимоий роликлар танлови ғолиблари ташкилотчилар ҳамда ҳомийлар томонидан пул мукофотлари, қимматбаҳо совғалар ва сертификатлар билан тақдирланади:

Биринчи ўрин – 50 млн.сўм;
Иккинчи ўрин – 25 млн.сўм (2 та);
Учинчи  ўрин – 10 млн.сўм (3 та).

Мазкур танловда иштирок этиш истагини билдирган шахслар Давлат экология қўмитасининг Матбуот хизматига қуйидаги манзилларга мурожаат қилишлари сўралади:
info@eco.gov.uz тел.: (90) 138 47 47, (90) 006 62 79

Танловнинг охирги муддати - 16 сентябрь, 16-00. worldcleanupday

Foydali manbalar