Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси 2022 йил 1 сентябрдан эътиборан 2023 йил учун “Илмий – тадқиқот, меъёрий – услубий ишларни, ташкилий ва табиатни муҳофазаси бўйича тадбирлар Дастури”ни  режалаштиришни бошлади.
05.
09. 2022
15:49
2176
Tender

Юқоридагиларни инобатга олиб, Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармаси маблағларини бошқариш бўлими жорий йилнинг 30 сентябрга қадар қуйида кўрсатилган талабларга мувофиқ аризаларни қабул қилади.  

Ариза шакли

1.Титул варағи.

2.Лойиҳанинг тавсифи:
-Лойиҳанинг номи;
-Муаммонинг қўйилиши;
-Мақсади;
-Режалаштирилган тадбирлар ва масалалар;
-Якуний натижаси, самарадорлиги;
-Бажарилиш муддати;
-Бажариладиган ишларнинг календарь режаси;
-Амалга ошириладиган ишларнинг “Бажарувчи” томонидан тасдиқланган қиймати ёки тадбир қийматини  асословчи  бошқа тегишли ҳужжатлар.

3.Бажарувчи – ташкилот(лар) ҳақидаги тўлиқ маълумот - тадбирни бажарувчи ташкилот(лар)нинг номи, адреси, телефон ва ҳисоб рақамлари.

4. Аризалар қуйидаги манзилга юборилади: Тошкент ш., Бунёдкор кўчаси 7, тел: +998(71) 207-07-70 (а/р 1735#), e-mail: fond@uznature.uz

Foydali manbalar