Бугун эрта тонгдан Наманган вилояти  Экология бошқармаси, вилоят "Тоза ҳудуд" ДУК, "Наманган Мусаффо иқлим" МЧЖ ҳамда Ободонлаштириш бўлими ҳамкорлигида Наманган шаҳри бўйлаб маиший ва қурилиш чиқиндиларидан тозалаш ишлари ташкил этилди.
11.
08. 2022
09:44
3639
Yangiliklar

    Тозалов давомида шаҳарнинг Навоий, Уйчи, Бобуршоҳ ва Амир Темур кўчаларига 20 дан ортиқ махсус чиқинди ташиш транспортлари жалб этилди. 

Кўча бўйларига, белгиланмаган жойларга ташлаб кетилган чиқиндилар ҳам олиниб,  чиқинди полигонларига жойлаштирилмоқда.

Наманган вилоят Экология бошқармаси ахборот хизмати

Foydali manbalar