Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимга очиқ мустақил танлов эълон қилади:
➖ Матбуот котиби — Раиснинг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси.
▶️ Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.
❗️Ҳужжатлар 2022 йил 10 августдан 19 августгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.
▪️ Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма
▪️ Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма