Экопатрул рейд тадбирларига дрон жалб этилгани айниқса, кутилган самарани берди. Жумладан, дрон ёрдамида "Ўрта қишлоқ" МФЙдан оқиб ўтувчи Қорадарё ўзанидан рухсатисиз, хўжасизларча шағал олаётган фуқаронинг “Ўзим хон, кўланкам майдон” қабилидаги қилмиши аниқланиб, ушбу ҳолатга экология ходимлари томонидан чек қўйилди.
Ўтказилган рейд табири давомида ҳуқуқбузарга нисбатан далолатнома расмийлаштирилиб, энг кам ойлик иш ҳақининг 30 баробари миқдорида жарима белгиланди.
Андижон вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати