Жорий йилнинг 24 июль куни Арнасой кўллар тизимида олиб борилган экологик назорат рейд тадбирларида уч нафар фуқаро томонидан ноқонуний равишда 216 дона балиқ овланганлиги аниқланди. 
26.
07. 2022
14:47
3245
Yangiliklar

Ҳуқуқбузарлар томонидан овланган 218,5 кг балиқларни овлаш учун тегишли ташкилотлардан ҳеч қандай ҳужжатлар расмийлаштирилмаган.  

Ноқонуний балиқ овлаш натижасида 61 млн. 530 минг сўм миқдорида табиатга зарар етказилганлиги маълум бўлди. 

Айни вақтда ҳолат бўйича тўпланган ҳужжатлар суриштирув ишларини олиб бориш учун тегишли идораларга топширилди.

Жиззах вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати

Foydali manbalar