Давлат экология қўмитаси раиси Н.Обломурадов Қорақалпоғистон Республикасига хизмат сафар доирасида Қуйи Амударё давлат биосфера резерватида бўлди.
18.
06. 2022
12:09
3412
Yangiliklar

 Қуйи Амударё давлат биосфера резерватининг умумий ер майдони 68717,8 гектарни ташкил этади ва асосан бу ерлар Беруний ва Амударё туманларида жойлашган. Шундан 11568,3 гектар қўриқхона ҳудудидан иборат бўлиб, у қатъий режимдаги муҳофазаланадиган ҳудуд ҳисобланади. Ушбу ҳудуд табиат объектлари ва комплексларини тўлиқ сақлаб қолиш, илмий тадқиқотлар ва мониторинг олиб бориш учун мўлжалланган. Қўриқхона ҳудуди ерлари биосфера резерватига доимий фойдаланиш учун берилган.

Давлат экология қўмитаси раиси Н. Обломурадов Қуйи Амударё давлат биосфера резервати ҳудудида экотуризмни ривожлантириш мақсадида ташкил этилаётган янги бинодаги қурилиш-таъмирлаш ишларининг ҳолати билан танишди. Ишларни самарали ҳамда ўз вақтида якунлаш юзасидан чора-тадбирлар белгиланди.

Қўмита раиси шунингдек, ҳудуддаги суғориш-ирригация тизимларини яхшилаш, 2,8 км узунликда канал қазиш, сув насослари ўрнатиш  лойиҳаси билан ҳам яқиндан танишди.

Ушбу лойиҳанинг амалга оширилиши биосфера резерватида яшил ҳудудларнинг кўпайишига шароит яратиб, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсининг кам учрайдиган ва йўқ бўлиш хавфи остидаги турларини ҳамда бошқа табиий объектларни сақлаб қолиш, экологик ҳолатни яхшилаш, шунингдек, мавжуд табиат ресурсларидан оқилона фойдаланиш имконини беради.

Foydali manbalar