Урганч давлат университетида "Янгиланаётган Конституцияда экологик кафолат ифодаси" мавзусида очиқ мулоқот ўтказилди. Унда Давлат экология қўмитаси раиси Н.Обломурадов иштирок этди.
16.
06. 2022
17:08
3816
Yangiliklar

Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда экология соҳасидаги давлат ва нодавлат ташкилотлари, профессор-ўқитувчилар, талаба-ёшлар, кенг жамоатчилик вакиллари қатнашди.

Мулоқотда Конституциявий ислоҳотларда ҳар бир фуқаронинг фаол бўлиши мамлакатимиз тараққиётида, ҳуқуқ ва манфаатларимизнинг қонун билан мустаҳкамланишида муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди. 

Мулоқот давомида иштирокчилар томонидан Конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича бир қатор таклифлар берилди.

Хоразм вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси матбуот хизмати

Foydali manbalar