2022 йил 9 июнь куни Ҳукумат масъул ходими ҳамда мутасадди вазирлик ва идоралар вакиллари кесимида Давлат экология қўмитасида учрашув бўлиб ўтди.
10.
06. 2022
10:28
3523
Yangiliklar

  Ҳусусан, Вазирлар Маҳкамаси, Ташқи ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат экология қўмитаси ва Гидрометеорология маркази масъул вакилларидан иборат Ишчи гуруҳ иштирокида Ўзбекистонда иқлим ўзгариши ва уларнинг салбий оқибатларини камайтиришга қаратилган келгуси устувор вазифалар муҳокама қилинди

Таъкидлаш лозимки, ҳозирги кунда республикада 2030 йилгача бўлган даврда иқлим ўзгариши оқибатларига қарши курашиш Cтратегияси лойиҳаси ишлаб чиқилган ва  тегишли вазирлик ва идоралар билан келишилган.

Шунингдек, йиғилиш иштирокчилари томонидан Германия халқаро ҳамкорлик жамияти  (GIZ)нинг Марказий Осиёда иқлим хавфларини бошқариш бўйича Битим лойиҳаси ва лойиҳани амалга ошириш бўйича келгусидаги устувор вазифалар муҳокама қилинди.

Foydali manbalar