18 май-Халқаро музейлар куни
18.
05. 2022
14:52
385
Yangiliklar

Музейлар —ўтмишдан келган тарихий маданият, маърифат, табиат ёдгорликларини ўзида мужассам этган маскан  ҳисобланади. Шу билан бирга, халқнинг маънавий дунёсини бойитиш, ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялашда ҳам музейларнинг ўрни беқиёс.

Айни бу жиҳатлар Сирдарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни мухофаза қилиш бошқармаси томонидан Гулистон шаҳрида жойлашган Сирдарё вилояти тарихи ва маданияти давлат музейида ходимлар учун ташкил қилинган тадбирда ҳам алоҳида таъкидланди.

Музейга қилинган экскурсия давомида бошқарма ходимлари юртимиз тарихи билан бирга табиатига оид ашёлар билан ҳам танишиб, кенг маълумотга эга бўлдилар.

Сирдарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси матбуот хизмати

Foydali manbalar