Жорий йилнинг 13 май куни Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси БМТ Тараққиёт дастури билан ҳамкорликда “Стокгольм +50: Умумий фаровонлик учун соғлом сайёра – бизнинг масъулиятимиз, бизнинг имкониятларимиз” мавзусидаги халқаро йиғилишга тайёргарлик кўриш бўйича тўртинчи (якунловчи) миллий давра суҳбатини ташкил этди.
13.
05. 2022
16:51
3450
Xalqaro hamkorlik

   Гибрид форматида ўтказилган ушбу давра суҳбатини Давлат экология қўмитаси раиси ўринбосари Ж. Казбеков очиб берди ва кейинги йилларда Ўзбекистонда экология ва атроф-муҳит муҳофазаси йўлида кенг кўламдаги ишлар амалга оширилаётганини алоҳида таъкидлади.

Қайд этилагнидек, ушбу давра суҳбатини ўтказишдан кўзланган асосий мақсад-“Стокгольм+50” халқаро йиғилишида Ўзбекистонда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш, табиий ресурсларини асраб-авайлаш борасидаги ҳукумат томонидан амалга оширилаётган саъй-ҳаракатларни халқаро майдонда тақдим этишдан иборат саналади.

Тадбирда халқаро ташкилотлар, жумладан, БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Матильда Димовска,  БМТТД Aтроф-муҳит ва иқлим кластери раҳбари Баҳодир Палуаниязов, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Aтроф-муҳит бўйича дастури (ЮНЕП) Марказий Осиё бўйича субминтақавий идораси раҳбари Айдай Курманова ва бошқалар, шунингдек, вазирлик ва идоралар, фуқаролик жамияти, илмий доиралар ва жамоат ташкилотлари вакиллари  иштирок этди. 

Давра суҳбатида “Миллий биологик хилма-хиллик стратегияси ва ҳаракатлар режаси ва 2020 йилдан кейинги биохилма-хилликнинг янги асоси”, “Биологик хилма-хиллик ва экотизимларни барқарор бошқариш ва молиялаштириш, 2020 йилдан кейинги давр учун янги Глобал биохилма-хиллик кун тартибини амалга оширишга тайёргарлик”, “Табиий ресурслардан фойдаланишда табиатнинг яхлитлиги ва хилма-хиллиги” каби қатор мавзуларда маърузалар тингланди.

Foydali manbalar