Давлат экология қўмитасида қўмита ҳузуридаги Атроф-муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий-тадқиқот институтининг навбатдаги Илмий техник кенгаши  йиғилиши бўлиб ўтди.
28.
04. 2022
10:25
2953
Yangiliklar

   Илмий техник кенгаш йиғилишида уч нафар талабгор докторантнинг (PhD) диссертация ишларини амалиётга жорий этилганлиги тўғрисидаги маълумотнома олиш учун мурожаатлари муҳокама этилди. Жумладан, “Жиззах шаҳрида интродукция этилган дарахт буталарнинг турлар хилмахиллиги ва биоэкологик хусусиятлари”, “Иқлим ўзгариши шароитида суғориладиган ерларни шўрланишининг озиқ-овқат хавфсизлигига таъсирини геоахборот тизимлари орқали баҳолаш” ҳамда “Қишлоқ хўжалик ўсимликларининг гербицидларга морфогенетик мослашиши” мавзусидаги диссертация ишлари кенгаш аъзолари томонидан яна бир бор илмий жиҳатдан таҳлил қилинди. 

   Илмий техник кенгаш хулосасига кўра, уч нафар талабгорга ҳам олиб борган илмий тадқиқот ишлари Экология қўмитаси тизимида амалиётга жорий этилганлиги тўғрисида маълумотнома беришга қарор қилинди.

 

Foydali manbalar