Давлат экология қўмитасида республика ҳудудида фаолият олиб бораётган I ва II тоифага мансуб корхоналарнинг экологлари (мутахассислари) учун семинар-тренинг ўтказилди
20.
04. 2022
15:46
860
Yangiliklar

   Zoom-платформаси орқали ташкил қилинган тадбирда шунингдек, Ecofond электрон дастурига бириктирилган туман (шаҳар) инспекторлари, Қўмитанинг Жамғарма маблағларини бошқариш бўлими, Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш ва Сув, ер ресурслари ва ерости бойликларини муҳофаза қилиш бошқармалари масъуллари, “Давлат экологик экспертизаси маркази” ДУК ходимлари қатнашдилар. 

   Давлат экология қўмитаси раиси ўринбосари И. Боқижонов семинарни очар экан, мамлакатимизда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар жараёнида корхоналарнинг белгиланган экологик меъёрларга мос ҳолда фаолият юритишини таъминлаш ҳам муҳим вазифа эканини таъкидлади. 

   Семинар-тренинг давомида компенсация тўловларни тўғри ҳисоб-китоб қилиш ҳамда  Ecofond электрон дастуридан ҳисоботларни шакллантириш  бўйича тавсия ва кўрсатмалар берилди.

Foydali manbalar