Ўзбекистон Республикасида ичимлик маҳсулотларининг истеъмол қадоқларига депозит тизими ихтиёрий жорий этилади
29.
07. 2021
14:40
3232
Yangiliklar

Вазирлар Маҳкамаси “Ўзбекистон Республикасида ичимлик маҳсулотларининг истеъмол қадоқларига депозит тизимини ихтиёрий жорий этиш тўғрисида2021 йил 28 июлдаги 468-сон қарори қабул қилинди.

Қарор билан Ичимлик маҳсулотларининг истеъмол қадоқларига (тара) депозит тизимини ихтиёрий татбиқ этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Ҳужжатга мувофиқ:

маҳсулотларни депозитли тарада ишлаб чиқарувчи ёки қадоқловчилар, улгуржи ва чакана савдо соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари, депозитли тарада қадоқланган маҳсулот истеъмолчилари, депозитли тараларни йиғиш пунктлари, шунингдек, депозит тизими операторлари депозит тизими иштирокчилари ҳисобланади;

депозит тизимини жорий этган ташаббускор томонидан сотувга чиқариладиган ҳар бир маҳсулот бирлигининг тарасига истеъмолчи учун депозит тўлови тўғрисидаги маълумотни ўз ичига олган депозит маркировкаси туширилади;

депозит тизими ташаббускорлари депозит тўлови миқдори ва депозитли тара айланмаси усулларини мустақил белгилайдилар;

депозит тўлови депозитли тарада маҳсулот реализация қилинганида истеъмолчидан қўшимча тарзда ундирилади ва депозитли тара белгиланган тартибда қайтариб топширилганида, уни топширувчисига қайтариб берилади.

Қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Foydali manbalar