«Hashar week 2020 - Z Avlod»: Сирдарё вилояти умумтаълим мактабларида машғулотлар бошланди
11.
02. 2020
18:30
5386
Янгиликлар

Аввал хабар берганимиздек, 7 февраль куни ОАВлар учун ташкил этилган брифингда «Hashar week 2020 – Z Avlod» лойиҳасига старт берилган эди. Лойиҳа Ўзбекистон Республикасида улғайиб келаётган ёш авлод, яъни умумтаълим мактаб ўқувчиларининг экологик саводхонлиги маданиятини оширишга йўналтирилган (батафсил маълумот: http://eco.gov.uz/yz/site/news?id=437).

Шу муносабат билан 2020 йил 10 февраль куни лойиҳа ташаббускорлари, ташкилотчилари ҳамда волонтёрлар гуруҳи Гулистон шаҳридаги 2, 15, 16, 17-сон умумтаълим мактабларида чиқиндилар мавзусида махсус ишлаб чиқилган дастур асосида машғулотларни ўтказиб, бошланғич ва юқори синф ўқувчилари қамраб олинди. Қизиқарли ва маълумотларга бой семинар тренинглар ташкил этилди. Машғулотлар натижасида болалар «Hashar week» лойиҳаси томонидан махсус дизайн асосида ишлаб чиқилган урналарга чиқиндиларнинг қоғоз ва пластик турларига саралаш кўникмасига эга бўлдилар.


 

 

Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати

 



 

Фойдали манбалар