Қўмитасининг вазифалари ва фаолияти

Ўзбекистон Республикаси Давлат экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг асосий вазифалари ва фаолияти:

Екология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва такрор ишлаб чиқариш соҳасида давлат бошқаруви;

Атроф муҳитнинг мақбул экологик ҳолатини, экологик тизимларни, табиий комплексларни ва алоҳида объектларни муҳофаза қилиш, экологик вазиятни яхшилаш

Чиқиндиларни бошқариш соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш, маиший чиқиндиларни йиғиш, ташиш, жойлаштириш, қайта ишлаш ва утилизатсия қилишнинг самарали тизимини ташкил этиш, маҳаллий ҳокимият органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари

Ер, ер ости бойликлари, сув, ўрмонлар, қўриқланадиган табиий ҳудудлар, ўсимликлар ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан давлат экологик назоратини ўтказиш, атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш;

Екология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ишларини мувофиқлаштириш, ягона экологик ва ресурсларни тежаш сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда идоралараро ҳамкорликни таъминлаш

Екология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат кадастрини юритиш, шунингдек, ёввойи ҳайвонлар, ёввойи ўсимликлар, зоология ва ботаника коллектсияларини кўпайтириш ва парвариш қилиш учун питомникларни давлат рўйхатига олиш;

Екология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида экологик таълим, тарғибот ва таълимни ташкил этиш, шунингдек, мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш.


Фойдали манбалар