Жиззах вилоят: Кўза кунида синади
11.
09. 2019
18:36
5744
Янгиликлар

Жиззах вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳоаза қилиш бошқармасининг ҳудудий бўлинмалари инспекторлари томонидан жойларда, айниқса, маҳаллаларда  амалга оширилаётган тарғибот ва ташвиқот ишларига қарамасдан, ҳанузгача  фуқаролар томонидан атроф-муҳитга чиқиндиларни ташлаш, ариқлар ва йўл четларида ноқонуний чиқиндихоналарнинг юзага келиш ҳолатлари учраб турибди.

Жорий йилнинг 12 август куни Жиззах шаҳридаги «Қассоблик» маҳалласида яшовчи Икром У. ўзи яшаб турган уйини таъмирлашдан чиққан қурилиш чиқиндисини ушбу маҳалладаги И.Каримов кўчасининг йўл ёқасига белгиланмаган жойга ташлаб кетиб, хуқуқбузарлик ҳолатини содир этган.

Ҳудди шундай ҳолат 22 август куни Ш.Рашидов туманидаги «Зиёкор» МФЙнинг Ш.Рашидов кўчасида яшовчи Камол К. томонидан ҳам содир этилган.  Фуқаро Камол К. ўзи яшаётган уйни таъмирлаш жараёнида ҳосил бўлган қурилиш чиқиндисини «Жиззахлик» МФЙ ҳудудида жойлашган мактабни кесиб ўтувчи йўл четига олиб чиқиб жойлаштирган.

Содир этилган ҳар иккала ҳуқуқбузарлик ҳолати юзасидан фуқаролар Камол К. ва Икром У. ларга МЖтКнинг 91 прем 1-моддасининг биринчи қисми билан 111 500 сўм миқдорида жарима қўлланилган.
 


 

Фойдали манбалар