Қизил китобга киритилган йўрға тувалоқлар ёввойи табиатга қўйиб юборилди
26.
04. 2019
13:38
11369
Янгиликлар

25 апрель. Қорақалпоғистон Республикаси. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил ноябрь ойида Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи доирасида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 январдаги «Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 37-сон қарори билан белгиланган вазифалар доирасида Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда «Falcon Hunting Solutions» компанияси томонидан «Оролга ҳаёт қайтмоқда» – шиори остида Ўзбекистон Республикаси Қизил китоби ҳамда Табиатни муҳофаза қилиш Халқаро Уюшмаси Қизил китобига киритилган ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган ноёб қуш – йўрға тувалоқлар Мўйноқ ҳамда Қўнғирот туманларида табиатга қўйиб юборилди.

Табиат қўйнига 1.000 бош қуш учирма қилинган  бўлиб, улар Шайх Мансур ибн Зайд Аль Нахайян ташаббуси билан Бирлашган Араб Амирликлари Абу Даби шаҳридаги  «International Fund For Houbara Conservation» марказида кўпайтирилиб, Давлат экология қўмитаси ҳамда «Falcon Hunting Solutions» компанияси билан ҳамкорлик битими доирасида мамлакатимизга олиб келинди.

Жорий йил март ойида ҳам 2.382 бош йўрға тувалоқ Қизилқум чўли ялангликларига қўйиб юборилган эди.

Эслатиб ўтамиз, йўрға тувалоқлар 2009 йилда Ўзбекистон Қизил китобига ноёб тур сифатида киритилган. Улар Қизилқум чўлларида яшайди. Уларнинг сони ва яшаш майдони 1960-йиллардан бошлаб қисқаришни бошлаган.

Фойдали манбалар