Халқаро қор қоплони кунини нишонлашга бағишланган ижодий танловлар эълон қилинди
18.
08. 2021
16:26
4557
Янгиликлар

Халқаро қор қоплони кунини нишонлашга бағишланган ижодий танловлар эълон қилинди

 

Ўзбекистондаги БМТ ТД учта танловда қатнашиб, мукофотлар ютиб олишга таклиф этади.

Қудратли, мафтункор ва браконерлар олдида ниҳоятда ночор қор қоплонлари (илвирслар) Марказий Осиёдаги 12 та мамлакатда тарқалган ва одатда, юксак чўққили тоғларда, ўта баландликларда учрайди. 2014 йилдан бошлаб, ҳар йили 23 октябрда Халқаро қор қоплони куни нишонланади. Бу кун нишонланишидан мақсад йўқолиш хавфи остидаги ушбу мушуксимонлар турига эътибор қаратиш, уларни асраш ва ҳимоялаш борасидаги хабардорликни оширишдан иборат. Қор қоплонлари йўқолиш хавфи остида турган жонзот сифатида ТАХИ Қизил китобига киритилган (2000), Ўзбекистон Қизил китобига ҳам қўшилган. Шунингдек, улар Йўқолиш хавфи остида турган ёввойи фауна ва флора турлари халқаро савдоси тўғрисидаги конвенсия (СИТЕС)нинг I иловасига мувофиқ ҳам ҳимоя қилинади.

Жорий йилда ушбу воқеани нишонлаш мақсадида, Ўзбекистондаги Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт Дастури экологлар, ўқитувчилар, психологлар, университетлар талабалари, болалар учун ижодий таълимий материаллар ишлаб чиқувчилар ва ННТ учун танлов ўтказилишини эълон қилади. Танловнинг асосий мақсади ва вазифаси болалар учун тоғлар, ўрмонлар, қўриқланадиган ҳудудлар ва ҳимоя остидаги ҳайвонлар турлари ҳақида маълумот берувчи 3D-расм (қутилар) кўринишида ўқув материалини ишлаб чиқиш саналади.

 

1- ТАНЛОВ: Табиат ресурслари, флора ва фаунага ҳурматни ривожлантириш

Биохилма-хилликка оид 3D-қути биохилма-хилликни ва тоғ экотизимларини асрашнинг турли йўналишларини ўз ичига олиши мумкин, бунда расмларда ўқув ғоялари акс этган бўлиши лозим. 3D-расмлар қанчалик қизиқарли, маърифий, ижодийроқ бўлса, биринчи ўрин учун мукофотни ютиш эҳтимоли шунча юқорироқ бўлади, танлов якунлари 2021-йил 23-октябрда, халқаро қор қоплони кунига бағишлаб эълон қилинади.

Танловда қатнашиш учун ишингиз ва ғоянгизни тасдиқловчи видео суратга олиш керак бўлади. Видеони Инстаграмдаги профилингизга #узбснежныйбарс2021 хештеги билан жойлаштиринг. Тақдирлаш маросимида иштирокчиларга 3D-қутилар намойиш этилади. Ғолибларни саралаш мустақил ҳакамлар ҳайъати томонидан материалларни эксперт баҳолаш орқали амалга оширилади.

– 1- ўрин: Laptop DELL Latitude 7300 ноутбуки + Amazfit GTS Obsidian Black smart соати + эсдалик совғалари;

– 2- ўрин: Samsung Galaxy tab S6 планшети + Amazfit GTS Obsidian Black smart-соати + эсдалик совғалари;

– 3- ўрин: Samsung Galaxy Note 10 смартфони + Amazfit GTS Obsidian Black smart-соати + эсдалик совғалари.

Мезонлар/шартлар: 3D-қутининг баландлиги, узунлиги ва эни 50 см.дан ошмаслиги керак. 3D-қути квадрат ёки тўғри тўртбурчак шаклда ясалиши лозим. Бўёқлардан фойдаланиш аризачининг ихтиёрига ҳавола. 3D-қутининг тавсифи ёки матнли талқинини, имкон бўлса, қути ичига жойлаштириш ёки алоҳида, рус, ўзбек ёхуд инглиз тилида бериш мумкин. Танловда қатнашиш учун ишингиз ва ғоянгизни тасдиқловчи видеони суратга олиш керак бўлади. Видеони Инстаграмдаги профилингизга #узбснежныйбарс2021 хештеги билан жойлаштиринг. Тақдирлаш маросимида иштирокчиларга 3D-қутилар намойиш этилади. Ғолибларни саралаш мустақил ҳакамлар ҳайъати томонидан материалларни эксперт баҳолаш орқали амалга оширилади.

Ушбу танловда қуйидагилар қатнашишлари мумкин: экологлар, ўқитувчилар, талабалар, психологлар, болалар учун ижодий таълимий материаллар ишлаб чиқувчилар, нодавлат ташкилотлари. Ёш бўйича чекловлар йўқ. Танлов қамрови – бутун Ўзбекистон бўйлаб (Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар шаҳарлари ва туманлари, Тошкент шаҳри).

Муддати: 2021-й. 15-сентябргача.

 

2- ТАНЛОВ: “Биргаликда бирдамлик ва якдиллик орқали биз табиатимизни ҳимоя қиламиз” бадиий танлови

Бу танлов 10 ёшдан 15 ёшгача бўлган болалар учун мўлжалланган. Бадиий иш ватманда бажарилиши лозим, нима билан чизилиши эса, муаллиф ихтиёрига ҳавола. Иштирокчилар ўз ишларида баён этишлари лозим бўлган мавзу – бу экологик муаммоларни ҳал қилиш, Ўзбекистонда яшайдиган, йўқолиб бораётган ҳайвон турлари, жумладан қор қоплони, тоғ эчкиси ёки суғурни ҳимоя қилиш. Бу танловда мавзуга ёндашув, ижодийлик, ғоя ва, албатта, муаммонинг ечими баҳоланади. Иштирокчилар ишни ўз Instagram/Facebook профилларига #узбснежныйбарс2021 хештеги остида жойлашлари ва контакт маълумотларини кўрсатишлари лозим.

Расмлар табиатни муҳофаза қилиш ва ёввойи табиат ҳақида ғамхўрлик қилувчи саралаш комиссияси аъзолари томонидан овоз бериш йўли билан баҳоланади. Танлов даврида иштирокчиларнинг профиллари очиқ бўлиши, шунингдек танлов қатнашчисининг исми ва фамилияси кўрсатилган бўлиши лозим. Рағбатлантирувчи мукофотларга қўшимча сифатида учта соврин ўйналади. Ғолибларни саралаш мустақил ҳакамлар ҳайъати томонидан, материалларни эксперт баҳолаш йўли билан амалга оширилади.

1- ўрин: Laptop DELL Latitude 7300 ноутбуки + Amazfit GTS Obsidian Black smart-соати + “ёш рассом тўплами” + эсдалик совғалари;

– 2- ўрин: Samsung Galaxy tab S6 планшети + Amazfit GTS Obsidian Black smart-соати + “ёш рассом тўплами” + эсдалик совғалари;

3- ўрин: Samsung Galaxy Note 10 смартфони + Amazfit GTS Obsidian Black smart-соати + “ёш рассом тўплами” + эсдалик совғалари.

Мезонлар/шартлар: Иштирокчилар ишни ўз Instagram/Facebook профилларига #узбснежныйбарс2021 хештеги остида жойлашлари ва контакт маълумотларини кўрсатишлари лозим.

Ушбу танловда қуйидагилар қатнашишлари мумкин: 10 ёшдан 15 ёшгача бўлган болалар. Танлов қамрови – бутун Ўзбекистон бўйлаб (Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар шаҳарлари ва туманлари, Тошкент шаҳри).

Муддати: 2021-й. 10-сентябргача.

 

3- ТАНЛОВ: Видеоролик суратга олиш

Ушбу танлов ёши ва касбидан қатъи назар, барча учун очиқ. Танловда қатнашиш учун иштирокчилар қор қоплонини асраш, унинг асосий ов объектлари ва яшаш жойлари тўғрисида видеоролик олишлари ва Instagram/Facebook профилларига жойлашлари керак бўлади. Видео исталган форматда, ҳужжатли филмдан ҳаваскор съёмкагача бўлиши мумкин (кадр ортида ахборот матни, хронометраж – кўпи билан 3 дақиқа). Видео қанчалик қизиқарли, маърифий ва ижодийроқ бўлса, ғолиб бўлиш ва лойиҳа ташкилотчиларидан мукофот ютиб олиш имконияти шунча катта бўлади. Ғолибларни саралаш мустақил ҳакамлар ҳайъати томонидан материалларни эксперт баҳолаш воситасида амалга оширилади. Барча ишлар кўчирмачиликка текширилади.

– 1- ўрин: Sony A7 III Фотоаппарат/камераси + Amazfit GTS Obsidian Black smart-соати + эсдалик совғалари;

– 2- ўрин: Laptop DELL Latitude 7300 ноутбуки + Amazfit GTS Obsidian Black smart-соати + эсдалик совғалари;

3- ўрин: Samsung Galaxy tab S6 планшети + Amazfit GTS Obsidian Black smart-соати + эсдалик совғалари.

Мезонлар/шартлар: Танлов ёши ва касбидан қатъи назар, барча учун очиқ. Видео исталган форматда, ҳужжатли филмдан ҳаваскорлик съёмкасигача бўлиши мумкин, давомийлиги кўпи билан 3 дақиқа, рус, ўзбек ёки инглиз тилида бўлиши керак. Видео қанчалик қизиқарли, маърифий ва ижодийроқ бўлса, ғолиб бўлиш ва лойиҳа ташкилотчиларидан мукофот ютиб олиш имконияти шунча катта бўлади. Танловда қатнашиш учун иштирокчилар видеони суратга олиб, Instagram/Facebook профилларига #узбснежныйбарс2021 хештеги остида жойлашлари ва ўз контакт маълумотларини кўрсатишлари керак. Видео смартфонда, профессионал ёки ҳаваскор камерада олиниши мумкин. Зарур бўлса, сиз турли ҳайвонлар тасвирини, шунингдек кадр ортида ахборот матнини жойлаштиришингиз мумкин.

Ушбу танловда қуйидагилар қатнашишлари мумкин: Табиатга бефарқ бўлмаган барча. Ёш бўйича чекловлар йўқ. Танлов қамрови – бутун Ўзбекистон бўйлаб (Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар шаҳарлари ва туманлари, Тошкент шаҳри).

Муддати: 2021-й. 15-сентябргача.

 

Саралаш комиссияси аъзолари: Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, ННТ, Ўзбекистондаги БМТ ТД ва бошқа ташкилотлар вакиллари, етакчи блогерлар.

Танлов шартлари: Танлов материаллари реклама ахборотига, шунингдек Ўзбекистон ҳудудида тарқатиш тақиқланган ёки чекланган ахборотга эга бўлмаслиги керак. Мазкур ахборотга эга танлов материаллари кўриб чиқилмайди!

 

МАТЕРИАЛЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ҲУҚУҚИ: Ташкилотчилар олинган материалларни тарқатиш, кўпайтириш, нусха кўчириш, чоп этиш ва улардан фойдаланиш ҳуқуқига эга. Ташкилотчилар ва ҳамкорлар, ўз томонидан, ўз нашрларида материал муаллифини кўрсатиш мажбуриятини зиммаларига оладилар.

2021-йил 25-октябрда, ғолиблар аниқлангач, Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, ННТ, Ўзбекистондаги БМТ ТД, Ўзбекистондаги дипломатик миссиялар, оммавий ахборот воситалари вакиллари ва бошқа меҳмонлар иштирокида расмий тақдирлаш маросими ўтказилади.

 

Қўшимча ахборот олиш учун мурожаат қилинг:

Елена Тураева, elena.turaeva@undp.org

tel: (+998) 93 5015630

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар