Чекланган маълумотлар рўйҳати

 

Конфиденциал ахборотлар сирасиза киритилган маълумотиар

РЎЙХАТИ

1. Вазирлик ходимларининг шахсий маълумотлари тўғрисидаги ахборотлар.

шунингдек, унинг шахсий виғмажилди. Т-2 шакидаги шахсий карталари, меҳнат дафтаридаги ёзувлар (қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолатлар бундан мустасно).

2. Вазирлик ходимларининг шахсига оид маълумотлар, унинг шахсий ҳаёти сирини очувчи ахборотиар (қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолатлар бундан мустасно)

3. Ахборот олиш чекланган тергов ва суд юритуви сири ҳисобланган маълумотлар.

4. Ахборот эгаси ахборот олишни чеклаган хизматга доир маълумотлар.

5. Ахборот олиш чекланган тижорат сири ҳисобланган маълумотиар.

6. Ихтиро, фойдали модел ёки саноат намумаси тўғрисидаги маълумотлар, ушбу маълумотлар расмий тарзда эълон гилингунга қадар.

 

Хизмат сирига тегишли маълумотлар

РЎЙХАТИ

1. Вазирликнинг расмий ёзишмаларидаги, ички ва ташқи буйруқлардаги маълумотлар, хизмат телефони суҳбатлари, почта алоқалари, телеграф ва бошқа электрон почта тармоқлари орқали узатиладиган хабарлар.

2. Бошқарув қарорларини тайёрлаш, қабул қилиш ва амалга ошириш механизми тўғрисида маълумотлар.

3. Хизмат учрашувларининг ўтказилиши, кун тартиби ва натижалари тўғрисидаги маълумотлар (йиғилиш бошқа ташкилотлар билан биргаликда ўтказиладиган ҳоллар бундан мустасно).

4. Ахборот технологияларини муҳофаза қилиш тизимини ташкил этиш тўғрисидаги маълумотлар, автоматлаштирилган тизимларда ахборотни ҳимоя қилиш учун вазирликда қўлланиладиган аппарат ва дастурий таъминот, асосий маълумотлар, уларни вазирликда қайд этиш, сақлаш, юбориш ва янгилаш тартиби тўғрисидаги ҳужжатлар.

5. Молия-хўжалик соҳасида: вазирликнинг бирламчи ҳисоб ҳужжатлари, ходимлар иш ҳақи ва устамалари, бухгалтерия регистрлари, молиявий ҳисоботлар.

6. Хизмат доирасида фойдаланиш учун чиқарилган барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар.

7. Вазирлик, ҳудудий бошқармалар ва тизим ташкилотлари томонидан ишлаб чиқарилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари.

8. Вазирликнинг вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар билан ёзишмалари.

9. Вазирликнинг ўз тизимида фойдаланиш мақсадида чиқарилган барча ҳужжатлари (буйруқлар, қарорлар, йўриқномалар, топшириқлар ва шу каби ҳужжатлар).

10. Ижро қилиш учун юқори турувчи ташкилотлардан келган ҳужжатлар, топшириқлар.

11. Хизмат доирасида фойдаланишга оид бўлган Ўзбекистон Республикасининг экологик оғир ҳудудлари тўғрисидаги маълумотлар.

12. Хизмат доирасида фойдаланишга оид бўлган Ўзбекистон Республикаси ҳудудига чиқиндиларни сақлаш ва утилизация қилиш объектлари тўғрисидаги маълумотлар.

13. Вазирлик тизими ходимларининг чет эл хизмат сафарлари тўғрисидаги маълумот ва ҳисоботлари.

14. Халқаро лойиҳаларни (конвенция, меморандум, шартномалар ва бошқалар) ишлаб чиқиш ва келишиш тўғрисидаги маълумотлар.

15. Рекултивация қилинган ер участкалари, ҳовузлар ва улардаги сувнинг ҳолати тўғрисидаги маълумотлар.

16. Хизмат сирига тегишли бўлган идоралараро ишчи гуруҳлар иштирокчилари ва мақсадлари тўғрисидаги маълумотлар ҳамда уларнинг ҳисоботлари.

17. Давлат экологик экспертизаси ўтказилганлиги ва ўтказилиши тўғрисидаги маълумотлар ҳамда хулосалари.

18. Ядро ва радиация хавфсизлиги бўйича комиссия ишлари тўғрисидаги маълумотлар.


Фойдали манбалар