Давлат экология қўмитаси тизимида қарийб 700 нафарга яқин йигит-қиз фаолият кўрсатиб, соҳа ривожига ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. Сўнгги йилларда Қўмитага ёшларни кенг жалб этишга алоҳида эътибор қаратиляпти.
Шу йилнинг бир 2020 йил январь-июнь ойлари давомида 400 га яқин йигит-қиз ишга қабул қилинди. Шунингдек, Қўмита томонидан 2020 йил учун ишсиз ёшлар (18-30 ёш) бандлигини таъминлаш бўйича манзилли режа ишлаб чиқилган бўлиб, шу асосда 900 нафарга яқин йигит-қизни иш билан таъминлаш режалаштирилган.
Бугун юртимизда нафақат фуқаролар орасида экологик маданиятни ошириш, балки соҳада етук мутахассислар тайёрлаш ва илмий тадқиқотлар олиб боришга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.