Азиз устозлар!
01.
10. 2020
09:17
5165
Янгиликлар

Азиз устозлар!

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси «Ўқитувчи ва мураббийлар куни» билан самимий табриклайди!

Ушбу қутлуғ айём кунлари кўз олдимизга беминнат сабоқ берган меҳрибон ўқитувчиларимиз, иш жараёнида касб маҳоратини эгаллашди ва ҳаёт мактабини ўташди, ғамхўрлик кўрсатган устозларимиз сиймоси келади.

Соҳамизнинг равнақи, уни ривожлантириш, касб янги ғоялар ва технологиялар жорий этиш, нуфузини ошириш йўлида ўта масъулиятли вазифаларни уддалашимизда Сиз азиз устозлар ва ҳамкасбларнинг хизматини юксак баҳолаймиз.

Устозлик мақоми – олий саодат ва юқори мартабадир. Шу сабабдан сабоқ берган, ҳаётда ўз ўрнимизни топишимизда хизмат қилган, Сиздек азиз устозларимиз олдида қўлимиз кўксимизда таъзим қиламиз.

Ўз бурчига содиқ, шарафли ва масъулиятли касбда хизмат қилаётган азиз устозларга куч-қувват, ижодий баркамоллик, сиҳат-саломатлик, бахт ва омад, хонадонингизга тинчлик хотиржамлик ва файзу-барака тилаб қоламиз!


Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш
давлат қўмитаси раҳбарияти

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар