Қорақалпоғистон Республикаси: куз-қиш мавсумига тайёргарлик
24.
08. 2020
17:44
5076
Янгиликлар

Давлат экология қўмитаси раиси Шавкат Абдуразаков куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида Қорақалпоғистон Республикасига хизмат сафари доирасида 2020 йил 24 август куни Мўйноқ туманидаги «MOYNAQ TEKSTIL» корхонасида бўлиб, у ердаги тозалаш иншоотлари фаолияти билан танишди.

Сўнг «Мўйноқ аква саноат» давлат унитар корхонасида бўлди. Эслатиб ўтамиз, мазкур ташкилот Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманида балиқчилик тармоғини янада ривожлантириш, «Жалтирбас», «Судочье» ва «Рибачье» табиий сув ҳавзаларининг балиқ маҳсулдорлигини ошириш, янги иш ўринларини яратишга, аҳолини юқори сифатли балиқ маҳсулотлари билан таъминлашга доир вазифаларни ҳал этишга комплекс ёндашиш, шунингдек юқорида қайд этилган табиий сув ҳавзаларини балиқ чавоқлари билан таъминлашни самарали ташкил этиш мақсадида ташкил этилган.

Давлат экология қўмитаси раиси корхона фаолияти билан яқиндан танишди.

Ҳудди шу куни Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича инспекция янги биносига ҳамда «Тоза ҳудуд» ДУК филиал биноларга ташриф буюрди. Фаолияти самарадорлигини ошириш, ҳуқуқбузарликларга чек қўйиш ва улар профилактикаси бўйича вазифаларни белгилади.

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар