Навоий вилоят Нурота туманидаги «Чашма» тарихий–меъморий мажмуасида бўлганмисиз?
16.
07. 2020
17:04
8039
Янгиликлар

Юртимизнинг бой тарихга эга бўлган Нурота тумани географик жиҳатдан Ўзбекистоннинг марказида жойлашган бўлиб Нурота тумани шимолий–шарқдан Жиззах, жанубий-шарқ ва шарқдан Самарқанд вилоятлари, ғарб ва жанубий-ғарбдан Навоий вилоятининг бошқа туманлари билан чегарадошдир. Шу билан бирга шаҳарнинг тарихи ҳам узоқ ўтмишга бориб тақалади.

Нурато ёки Нури Бухоро номи билан тарих саҳифаларидан ўрин олган мазкур тарихий шаҳар ҳақида Абу Бакр Наршахий маълумот бериб, уни Бухоро таркибидаги тарихий жой сифатида қайд этади.

 

Наршахий IX-X асрларда яшаб ўтганлигини назарда тутадиган бўлсак ва унинг бу ҳудуд ҳақида ўша даврда маълумотлар ёзиб қолдирилганлигини ҳисобга олсак, у ҳолда Нурнинг қадимийлигига шак-шубҳа қолмайди. Меъморий ёдгорликлар асосан Шайбонийлар даврининг маҳсулидир ва кейинги даврларда яъни манғитлар сулоласи ҳукмронлик қилган вақтда таъмирланган. Наршахийнинг ёзишича, Нурда жомеъ масжиди ва работлар бўлган. Зиёратга келувчиларнинг асосий қисми Бухоро аҳолиси, шунингдек, бошқа жойлардан ҳам бу ерга кўплаб кишилар ташриф буюришган.

Ҳозирги вақтда ҳам бу ерга келувчиларнинг аксарияти Бухоро ва унинг атрофидандир. Наршахий Нур зиёратига бориб қайтганларни ҳожилар фазилатига эга бўлиши тўғрисида ҳам ёзиб қолдирган.

Нурнинг зиёратгоҳ бўлиши, бу жойдаги ерда муқаддас қадамжоларнинг мавжудлиги билан боғлиқдир. Муқаддас булоқ, балиқлар, тарихий обидалар, Саъид ад–Дин Абул Хасан Нурий, Ар–Румий сингари тарихий шахсларнинг қабрлари мавжудлиги, шунингдек, араблар истилоси даврида Мовароуннаҳрга келиб қолган ва шу тупроқда фонийликдан боқийликка кетган ҳамда Нурда дафн этилган тобеинлар қабрлари борлиги шундан далолат беради.
 

 


З. ДУШАНОВА, 

Навоий вилояти 
Давлат экология бошқармаси 
Ахборот хизмати

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар