Тошкент шаҳар атмосфера ҳавосининг ифлосланиш даражаси ва унинг умумий ҳолати тўғрисида
16.
07. 2020
16:37
5894
Эконадзор

Тошкент шаҳри ҳудудидаги атмосфера ҳавосининг сафат даражаси «Ўзгидромет»нинг жами 13 та доимий кузатув постлари орқали таҳлил қилиб борилади. Давлат экологик назоратини амалга оширувчи органлар (Давлат экология қўмитаси, Соғлиқни сақлаш ва Ички ишлар вазирликлари) постларнинг маълумотларига таянган ҳолда, ўзининг функционал фаолиятини амалга ошириб келмоқда.

Шу кунгача, Гидрометеорологик кузатув таҳлилларига кўра, атмосфера ҳавосида зарарли моддаларнинг ўрнатилган меъёрлардан кескин ошиб кетиш ҳолатлари бир неча кун давомида деярли бир хилдаги кўрсаткич билан сақланиб туриш ҳолатлари кузатилмаган эди. Маълумотларга кўра, жорий йилнинг 6-11 июль кунлари бундай ҳолатлар «Ўзгидромет»нинг Тошкент шаҳрида жойлашган 14-, 18-, 23- ва 26-рақам остидаги постларида кузатилган.

Мазкур постларнинг жойлашган нуқталарига эътибор қаратиладиган бўлса, 14-, 18- ва 26-сон постлар аксарият автомобиль ҳаракати серқатнов бўлган йўллар ёқаларига яқин ҳудудларда жойлашганлигини ва 23-сон пост оқим катта бўладиган автомобил йўли билан биргаликда Сергели туманининг жанубий саноат ҳудудида жойлашганлигини кузатиш мумкин.

Агар ифлосланиш ҳолати юқори келган моддаларнинг келиб чиқишига эътибор қаратилса, углерод оксиди ва азот оксидлари аксарият ҳолларда, булар автотранспорт воситаларининг ишлатилган газларида ҳосил бўладиган ифлослантирувчи моддалар сирасига мансуб ҳисобланади.

Айнан ифлосланиш ҳолатини юқори кўрсатган постлар автомобиллар кўп жамланадиган чорраҳаларда жойлашганлигини кузатиш мумкин. Автомобиллар чоррахаларда световорнинг қизил чироғи остида узоқ вақт двигателлини учирмасдан туриши оқибатида, уларнинг ишлатилган газларидан ҳосил бўлган ифлослантирувчи моддалар ўша ҳудудда аккуммуляцияланишига сабаб бўлиб, ҳавонинг ўрнатилган меъёрлардан ортиқ миқдорда ифлосланишига олиб келади. Бу ҳолат эса, бевосита постлардаги махсус қурилмалардан олинган таҳлил намуналарида акс этади.

Эслатиб ўтилади: Ўзбекистон ҳудудидаги автойўлларда йўл узатмалари, шунингдек кўприклар барпо этилиб келинмоқда. Жумладан, Тошкент шаҳрида ҳам бундай кўприклар бунёд этилиши кузатилмоқда. Кўприкларнингвазифаси эса, автотранспорт воситаларини ҳаракатланиши учун қулай шароит яратиш билан бир қаторда, атмосфера ҳавосида ифлосланишни камайтиришга хизмат қилади.

Шунингдек, постлар томонидан, Ўзбекистон шароитига хос бўлган «чанг» билан ифлосланиш ҳолати кузатилган. Об-ҳавонинг иссиқ ва қуруқ келганлиги “чанг” моддасини ҳосил қилади. Йўл ёқаларида тупроқ, қум ва бошқаларнинг майда зарралари “чанг” кўринишида шаклланади ва автотранспорт воситаларининг ҳаракати оқибатида атмосфера ҳавосига кўтарилиши ва ифлосланишига сабаб бўлади. Бундай ҳолатларга йўллар ёки кўчаларда чанг бостириш (сув ёки бошқа хил зарарсиз моддалар сепиш) ишларини амалга ошириш орқали шаҳар ёки аҳоли гавжум ҳудудларда ёзги мавсум давомида барҳам бериш мумкин.

Эътибор қаратилса, авваллари ҳар куни эрта билан бундай ҳаракатлар бажарилган ва кун давомида нисбатан соф ҳаво ҳукумронлиги таъминланган эди. Ҳозирда, марказий кўчалар ёки асосий йўлларда бу ишлар бажарилмоқда холос.



 

Юқоридагилардан келиб чиқиб, автотранспорт воситаларининг ҳаракати оқибатида атмосфера ҳавосига чанг моддаларининг атмосфера ҳавосига кўтарилиши ва ифлосланишига бартараф этиш ҳамда келгусида, бу каби ҳолатларнинг қайта такрорланишининг олдини олиш мақсадида, Тошкент шаҳар Ободонлаштириш бош бошқармасига тегишли кўрсатма берилди.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар