Аҳоли саломатлигини таъминлаш — устувор вазифа
03.
02. 2020
17:38
5541
Янгиликлар

Аҳоли саломатлигини таъминлаш — устувор вазифа

Айни кунларда Хитой Халқ Республикасида коронавирус бўйича эпидемик вазият мураккаблашиши сабабли, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг янги тури кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясини ташкил этиш тўғрисида» 2020 йил 29 январдаги ПФ-5537-сон фармойиши билан белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш ҳамда коронавирус тарқалишининг олдини олиш, аҳоли саломатлигини сақлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси 2020 йил 29 январдан бошлаб:

– ёввойи ҳайвонларни, уларнинг қисмларини, шунингдек яшаш фаолияти маҳсулотларини олиб кириш ҳамда четга олиб чиқишга;

– йўқ бўлиб кетиш хавфи остидагиёввойи фауна ва флора турлари билан халқаро савдо қилиш (CITES) алоҳида кўрсатма берилгунига қадар тўхтатиб турилишини маълум қилади.


 

Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати


 


 

Фойдали манбалар