Саксовул ўғрилари ушланди
10.
01. 2020
16:08
5558
Янгиликлар

Саксовул ўғрилари ушланди

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича Навоий вилояти Зарафшон шаҳар инспекторлари томонидан жорий йилнинг январь ойида Зарафшон шаҳар ҳудудида ўсимлик дунёси объектларини муҳофаза қилиш ҳамда улардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича  экологик рейд тадбири давомида ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланди.

Хусусан, Зарафшон шаҳар Мурунтау қўрғони Томди тумани ўрмон хўжалигининг муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудидан мазкур манзилда истиқомат қилувчи фуқаро Қ.Рахметов томонидан ноқонуний равишда 5 куб хўл саксовулларни ўсишдан тўхташ даражасигача шикаст етказиб,  юк машинасида олиб чиқиб кетаётган вақтда ушланди.

Ушбу ҳолат билан Ўзбекистон Республикасининг «Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги қонуни (янги таҳрири), Вазирлар Маҳкамасининг «Биологик ресурслардан фойдаланишни тартибга солиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисида» қарори талаблари бузилиб, ҳуқуқбузарликни содир этган шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 79 - модда 1-қисми билан 1 млн 115 минг сўм жаримага тортилди. Ўсимлик дунёсига етказилган зарар 7 млн 805 минг сўмни ташкил этди.

 

Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати

 


Фойдали манбалар