«Сармишсой» давлат музей-қўриқхонаси тўғрисидаги хабар юзасидан 
07.
01. 2020
17:58
5122
Янгиликлар

Музей-қўриқхонаси аҳоли пунктидан тахминан 30 км узоқликда жойлашган бўлиб, музей-қўриқхонаси ташкил этилгунга қадар ушбу ҳудудда баҳор-куз фаслларида чорва моллари боқилиши, фуқаролар томонидан ҳудуддаги археологик ёдгорликларни талон-тарож қилиниши, қояларга бўёқлар билан хар хил ёзувлар ёзилиши ҳолатлари кузатилган. (  http://uza.uz/oz/society/tayyer-boylikni-asrab-undan-foydalana-olmasak-avlodlar-bizni-04-10-2019 )

Моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш, уларнинг атрофидаги тарихий муҳит билан бирга асраш ва улардан оқилона фойдаланиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Сармишсой»,  «Шаҳрисабз», «Термиз» ва «Қўқон» давлат музей-қўриқхоналари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги 2019 йил 30 майдаги 443-сон қарорига мувофиқ «Сармишсой» давлат музей-қўриқхонаси ташкил этилди, ўз навбатида аҳоли ўртасида доимий равишда тушунтириш ишларини олиб бориш орқали бу каби ҳолатларнинг олди олинмоқда.



Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати

 


 

Фойдали манбалар