Жиззах вилоят: Ҳуқуқбузарлик учун жаримага тортилди
14.
08. 2019
19:33
5500
Янгиликлар

Жиззах вилояти Экология ва атрор-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг  экологик назорат инспекцияси томонидан ташкил этилган навбатдаги экологик рейд давомида Бахмал туманининг «Боғишамол» ҚФЙ ҳудудида яшовчи фуқаро Гулнора Кенжаеванинг ўз уйидан чиққан қурилиш чиқиндиларини очиқ ҳавода аланга олдириб ёқиб юбораётганлигини аниқлади.

Ҳуқуқбузарлик ҳолатини содир этганлиги учун фуқаро Г.Кенжаева Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 88-моддаси, қисми асосан 111,5 минг сўм миқдорда жаримага тортилди.

Шунингдек, мазкур рейд давомида Фориш туманида истиқомат қилувчи фуқаро Ароқулов Элёр Тўлқин ўғли рухсат этилмаган жойдан тупроқ қазиб, юк машинасига ортиб кетаётганлиги аниқланди.

Содир этилган ҳуқуқбузарлик учун фуқаро Э.Ароқуловга нисбатан  Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 70-моддаси, 1 қисмига асосан 2 млн. 230 минг сўм миқдорида жарима қўлланилди.

Фойдали манбалар