Сомонни ёқманг, табиатга зарар етказади
31.
07. 2019
16:43
5110
Янгиликлар

Бугунги кунда етиштирилган ҳосилни турли офатлардан, айниқса, ёнғин хавфидан асраш ҳар биримизнинг диққат марказимизда бўлмоғи зарур.

Аммо орамизда бундай кўнгилсизликларга бепарво қарайдиганлар ҳам учраб туради. Бошоқли дон экинлари пояси сомонини масабдор шахслар томонидан ёқиб юборилиши, афсуски, ҳамон орамизда учраб турмоқда.

Жиззах вилоятида мавсум бошланишидан буён атмофсера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳаси бўйича туманлар кесимида жами 62 та юқоридаги ҳолат аниқланди ва барча ҳолатларга нисбатан жарималар қўлланилди. Жарималарнинг умумий миқдори 52.505.500 сўмни ташкил этади.

Вилоятнинг Арнасой, Бахмал, Ғаллаорол, Дўстлик, Шароф Рашидов, Зарбдор, Зафараобод, Мирзачўл ва Пахтакор туманларида фаолият юритаётган ва ҳуқуқбузарлик ҳолатига йўл қўяётган айрим фермер хўжаликларидан жами 10.890.000 сўм миқдоридаги жарималар ундирилди. Етказилган зарар 3 миллион сўмни ташкил этмоқда.

Шу ўринда айтиш жоизки, ғалладан бўшаган майдонларда сомонни ёқиб юбориш қатъиян ман этилади. Чунки, ўт қўйиш оқибатларида тупроқнинг унумдор қатлами ўз хусусиятларини йўқотиб, ер унумдорлигининг кескин пасайиши, ушбу далалар ва ён атрофда ўсаётган дов-дарахтлар ва бошқа ўсимликларнинг олов таъсирида қуриб қолиши атроф-муҳит зарарланиб, инсон саломатлигига жиддий зарар келтиришига олиб келади.

Фойдали манбалар