Hashar week лойиҳаси бўйича жисмоний шахсларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
27.
03. 2019
13:19
8321
Янгиликлар

2019 йил 26 март куни Давлат экология қўмитасида "Hashar week" лойиҳаси доирасида ўтказилган танлов ғолибларини тақдирлашга бағишланган учрашув бўлиб ўтди. 

Унда Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қоʻмитаси раиси Бахром Кучкаров соʻзга чиқиб иштирокчилар, гʻолиблар ва коʻнгиллиларни лойиҳа доирасида ўтказилган тадбирлардаги фаол иштироки учун самимий қутлаб, лойиҳа ҳомийларига ва ташкилотчиларга миннатдорчилик билдирди.  Лойиҳа якунлари боʻйича жисмоний шахс ёʼналиши боʻйича  гʻолибларга қимматли совгʻалар топширилди. Унга коʻра фахрли биринчи оʻринни О.Гулямов, иккинчи оʻринни Б. Поʻлатов, учунчи оʻринни эса Б.Камиловлар эгаллашди. Бундан ташқари тадбир давомида оʻзининг фаолиги  билан иштирок этган конгиллиларга махсус сертификатлар топширилди.

Эслатиб ўтамиз мазкур танлов 4 та тоифа вакиллари ўртасида ўтказилди: жисмоний шахс, ташкилотлар, олий ўқув юртлари ва умумтаълим мактаблари. Бошқа тоифа вакилларининг талаб ва истакларига мувофиқ танлов 3 та тоифа вакиллари ўртасида давом этади.

Фойдали манбалар