«Дўстлик» боғи: дарахтларни даъволаш муолажалари ўтказилди
03.
09. 2020
16:15
7402
Янгиликлар

Дарахтларни сақлаш ҳамда уларни муҳофаза қилиш пойтахтимиз аҳлининг кўп қисми учун долзарб масалалардан бири ҳисобланади. Тез-тез такрорланиб тураётган ноқонуний дарахт кесилиш ҳолатлари фуқароларни ташвишга солмоқда. Айрим ҳолатларда касалланган дарахтларни санитар кесиш зарур, аммо у асосланган бўлиши керак. Бунда дарахтларнинг ҳолати ва касалланиш даражасини аниқлаш муҳим ҳисобланади.

Олимлар фикрига кўра, пойтахтимиздаги баргли ва игна баргли дарахтларнинг кўп қисми унсимон қурт (мучнистый червец - Pseudococcidae) ва шаҳар мўйловдори (городской усач - Aeolesthes sarta) ва бошқа зараркунандалар билан касалланган. Унсимон қурт игна баргли, шаҳар мўйловдори эса баргли дарахтларни зарарлайди.

2020 йил 29 август куни Давлат экология қўмитаси раиси Шавкат Абдуразаков Тошкент давлат аграр университети «Ўсимликларни ҳимоя қилиш» кафедраси академик ҳам профессорлари билан учрашиб, мамлакатимиздаги касалланган дарахтларни даъволаш бўйича ҳамкорлик лойиҳасини тақдим этдилар. Учрашув якуни бўйича Давлат экология қўмитаси пойтахт боғларидаги дарахтларни даъволаш бўйича тадбирларни ташкил этишга келишиб олдилар.

2020 йил 3 сентябрь куни Давлат экология қўмитаси ҳамда Тошкент давлат аграр университети «Ўсимликларни ҳимоя қилиш» кафедраси академик ва профессорлари Тошкент шаҳридаги «Дўстлик боғи» да тажриба тариқасида зарарланган дарахтларда юқори ҳароратга чидамли трихограмма турини (трихограмма – бу ўсимликларни биологик ҳимоя қилиш воситаси ҳисобланади) кўпайтириш мақсадида уларни махсус аппаратда дрон ёрдамида сепиш тадбирини ўтказдилар.

«Дўстлик боғи: дарахтларни даъволаш муолажалари ўтказилди

«Дўстлик боғи: дарахтларни даъволаш муолажалари ўтказилди

«Дўстлик боғи: дарахтларни даъволаш муолажалари ўтказилди

«Дўстлик боғи: дарахтларни даъволаш муолажалари ўтказилди

Эслатиб ўтиш жоизки, 2020 йил 21 август куни Қўмита ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши дендролог, энтомолог мутахассислари ҳамда Зоология институти, Ўрмон хўжалиги институти, Ўсимликларни муҳофаза қилиш илмий тадқиқот институтлари, Тошкент давлат аграр университети етакчи олимлари иштирокида «Дўстлик боғи»да (собиқ «Бобур боғи») ўрмон патологик текширувини ўтказган эдилар. Текширув натижаси бўйича мазкур ҳудуддаги дарахтларнинг 20 фоизга яқини 80-100 фоизга касалланганлиги аниқланган эди.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар