Дарахтларни суғориш ҳафталиги уюшқоқликда ўтказилди
03.
08. 2020
10:20
6140
Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда «Мерос» хайрия жамоат фонди томонидан мамлакат бўйлаб ташкил этилган «Дарахтларни суғориш ҳафталиги» акциясида сурхондарёликлар ҳам фаол иштирок этди.

Акция кўкаламзорлаштириш ишлари самарадорлигини таъминлаш, аҳолининг дарахтларни тўғри парвариш қилиш бўйича билимини ошириш ҳамда мамлакатимиз табиатини асраб-авайлашга тегишли ҳисса қўшиш мақсадига қаратилган.

28 июлдан 2 августга қадар давом этган тадбирда маҳаллий ҳокимият органларининг тегишли ташкилотлари ходимлари, кўнгиллилар карантин тартиб-қоидаларига риоя этган ҳолда дарахтларга сув берди.

Акция доирасида вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, Экологик партия ташкилоти, Амударё дам олиш маскани департаменти ва Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари иштирокида Амударё дам олиш маскани ҳудудидаги дарахтлар ҳам суғорилди.

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА

Манба: http://uza.uz/oz/society/darakhtlarni-su-orish-aftaligi-...

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар