Ўзбекистонда АЭС бўйича ошкор этиладиган материалларнинг жамоатчилик муҳокамаларини ташкил қилиш тартиби тасдиқланади
24.
06. 2020
11:11
6042
Янгиликлар

Ўзбекистонда атом электр станциясини барпо этиш ва ундан фойдаланишнинг атроф муҳитга таъсирини баҳолаш материалларини ошкор қилиш тартиби тасдиқланади.

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг «Ўзбекистон Республикасида атом электр станциясини барпо этиш ва ундан фойдаланишнинг атроф муҳитга таъсирини баҳолаш материалларини ошкор қилиш, уларнинг жамоатчилик муҳокамаларини ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Ўзбекистон Республикасида атом электр станциясини барпо этиш ва ундан фойдаланишнинг атроф муҳитга таъсирини баҳолаш материалларини ошкор қилиш, уларнинг жамоатчилик муҳокамаларини ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги низомга кўра, у Ўзбекистонда атом электр станциясини барпо этиш ва ундан фойдаланишнинг атроф муҳитга таъсирини баҳолаш материалларини ошкор қилиш, уларнинг жамоатчилик муҳокамаларини ташкил қилиш тартиб-тамойилларини белгилайди ва мазкур йўналишни тартибга солади.

Низомни амалга ошириш:

фуқароларнинг қулай атроф табиий муҳитда яшаш, атроф муҳит ҳолати ва уни муҳофаза қилиш бўйича кўрилаётган чоралар тўғрисидаги маълумотларга эга бўлиш қонуний ҳуқуқларини кафолатлашга;

режалаштирилган фаолиятнинг жамият учун номақбул бўлган экологик ва улар билан боғлиқ ижтимоий, иқтисодий ва бошқа оқибатларини аниқлаш, уларнинг олдини олиш бўйича чораларни ишлаб чиқиш ва қабул қилишга;

потенциал экологик муаммоларни ўз вақтида аниқлаш ва уларни эрта босқичда ҳал қилишга қаратилган.

Жамоатчилик муҳокамаларида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар, юридик шахслар иштирок этишлари мумкин.

Жамоатчилик муҳокамаси тамойиллари:

ошкоралик;

атроф муҳитга таъсирлар тўғрисида тўлиқ ва ишончли маълумотни тақдим қилиш;

жамоатчиликни ўз вақтида хабардор қилиш;

манфаатдор жамоатчилик иштирокини таъминлаш;

атроф муҳитга таъсирни баҳолаш материаллари билан танишиш учун имкониятлар яратиш;

қарорлар қабул қилишда жамоатчилик фикрларини ҳисобга олиш.

Режалаштирилган фаолият бўйича ҳужжатлар махфий маълумотлар сифатида таснифланиши мумкин бўлган тақдирда, буюртмачи ошкоралик тамойилига мувофиқ махфийлигига зарар етказмасдан, барча манфаатдор томонларга тўлиқ ва ишончли маълумотни ўз вақтида олиш ҳамда фикр ва мулоҳазаларни билдириш имконияти берган ҳолда атроф муҳитга таъсирни баҳолаш материалларининг техник хусусияти бўлмаган резюмесини тайёрлайди.

Жамоатчилик муҳокамасини ташкил этиш тартиби:

жамоатчилик муҳокамасини ўтказишга тайёргалик;

жамоатчилик муҳокамаси бошланишини эълон қилиш;

жамоатчилик муҳокамасини ўтказиш;

жамоатчилик муҳокамаси бўйича хулоса чиқариш ва унинг натижалари тўғрисида жамоатчиликни хабардор қилишни ўз ичига олади.

Атроф муҳитга таъсирни баҳолаш материалларининг жамоатчилик муҳокамаси атом электр станциясини жойлаштириш, қуриш, ундан фойдаланиш учун майдонча танлаш босқичида ўтказилади. Жамоатчилик муҳокамаси жамоатчилик эшитуви шаклида ва атроф муҳитга таъсирни баҳолаш материалларига манфаатдор жамоатчилик ўз изоҳларини жамоатчилик муҳокамаси координаторига жўнатиш орқали ўтказилади. Жамоатчилик муҳокамаси муддати 20 календарь кунидан кам бўлиши мумкин эмас.

Атроф муҳитга таъсирни баҳолаш материаллари жамоатчилик муҳокамасининг координатори бўлиб Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳисобланади.

Жамоатчилик эшитуви ташкилотчилари жамоатчилик эшитуви бўлиб ўтадиган ҳудуддаги давлат ҳокимияти идоралари ҳисобланади.

Жамоатчилик эшитуви асосан режалаштирилаётган фаолиятнинг устувор майдончасига бевосита яқин жойлашган аҳоли пунктида ва Тошкент шаҳрида ўтказилади.
 

Манба: https://kun.uz/news/2020/06/24/ozbekistonda-aes-...

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар