Ижтимоий тармоқдаги «Navoiy Kanal»ида эълон қилинган ахборот юзасидан расмий муносабат
16.
06. 2020
10:39
5557
Янгиликлар

Ижтимоий тармоқдаги «Navoiy Kanal»ида Навоий шаҳар Ибн Сино кўчасида жойлашган «Richard» ресторани ўрнида қурилиш ишлари бошлангани ва кўп йиллик дарахтлар кесиб ташланиш арафасида эканлиги, бундан вилоят Экология бошқармаси хабардорми, деган мазмунда ахборот тарқатилган.

Канал маъмуриятига шуни маълум қиламизки, Навоий шаҳар худудидаги давлат ўрмон фонди ерига кирмайдиган барча дарахатлар вилоят Экология бошқармаси томонидан рўйхатга ва доимий назоратга олинган. Агарда, ушбу назоратда бўлган дарахтларни қонунчиликда ўрнатилган тартибда рухсат олмасдан ноқонуний кесиш ҳолати кузатилса жавобгарликка сабаб бўлади. Жумладан, «Richard» ресторани мутасаддилари келгусида бу каби ҳолатни келтириб чиқармаслик юзасидан расмий огоҳлантирилган.

Мавзуга янада ойдинлик киритадиган бўлсак, ҳақиқатда «Richard» ресторани маъмурияти ўзига тегишли ҳудудда қурилиш ишларини олиб бориш арафасида. Аммо, бошқармамиз назоратида бўлган дарахтлар қурилиш майдонидан 3 метр узоқликда жойлашган. Дарахтлар қурилиш ишларига умуман халақит бермайди ва дарахтлар тўла асраб қолинади.

Ушбу канал раҳбариятини келгусида бундай мазмундаги холис, ишончли ҳамда ҳақиқатга монанд ахборотларни тайёрлаш ва кенг ёритишда ҳамкорликка чорлаймиз.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар