Ҳисор давлат қўриқхона ҳудудида сержило шаршаралар мўл. Улардан энг йириги Сувтушар шаршарасидир.
У мамлакатимиздаги энг узун шаршара ҳисобланади. Айниқса, кўкламда ва ёз бошларида Ҳисор тоғ тизмасининг 4 000 метр баландлигидаги Осмонталаш қорли қояларидан сониясига 5-6 куб метр сув отилиб тушади. Айни шу мафтункор манзарани сўз билан таърифлаш эса мушкул: уни фақат кўриш керак, завқланиш керак.
Жамшид НОРҚОБИЛОВ (сурат), ЎзА
Манба: http://uza.uz/oz/photo/fotofakt-zbekistondagi-...
Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати