5 июнь — Бутунжаҳон атроф муҳит куни!
05.
06. 2020
13:22
8068
Тадбирлар

Ҳар йили 5 июнда ўтказиладиган Атроф муҳит куни бутун жаҳон жамияти эътиборини атроф муҳитни муҳофаза масалаларига жалб қилишдан иборат.

Мазкур байрам 1972 йил 5 июнда Атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўйича Стокгольмда ўтказилган конференциянинг резолюциясига асосан қабул қилинди. 1974 йилдан бошлаб эса энг долзарб экологик масалаларни ҳал этиш учун ҳукумат, бизнес-тузилма ҳамда фуқаролик жамияти институтларини жалб этган ва бирлаштирган ҳолда кенг ташкил этиб келинади.

2020 йилда кун мавзуси – четга суриб бўлмас, ҳаёт учун муҳим ҳисобланган – БИОЛОГИК ХИЛМА-ХИЛЛИК.

Мамалакатимиз биохилма-хиллиги бой бўлиб, ҳозирги кунда умумий ҳолда 12 772 турдаги ўсимлик дунёси объектлари бўлиб, шундан - 4 374 дан ортиқ юксак ўсимликлар (15-мох, 2-хвош, 19 папортник, 18-очиқ уруғли, 4 320-ёпиқ уруғли), 2 102 дан зиёд замбурғ турлари ва 2 548 турдан ортиқ сув ўтлари, 500 лишайниклар, 2 000 турдаги бактериялар, 822 цианобактериялар ва 300 вируслар мавжуд.

Республикамиз ҳайвонот дунёсининг тахминий сони 16 000 га яқин турни ташкил этади. Шундан сут эмизувчилар - 97, йиртқичлар - 37, туёқлилар - 24, қушлар - 424, рептилиялар - 59, илонлар - 18 (шундан, захарлилар - 5), балиқлар - 83, умуртқасизлар - 12 670 турни ташкил этади. Шундан, Ўзбекистон Қизил китобига кирган турлар 184 турни ташкил этади.

Халқаро СИТЕС Конвенцияси рўйхатига 11 тур сут эмизувчилар, қушларни 59 тури, рептилияларни 4 тури, балиқларни 4 тури, умуртқасизларни 1 тури киритилган.
 

 

 

 

 

 

Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати

 


 

Фойдали манбалар