Сурхондарё вилояти: қонунни менсимаслик жаримага сабаб бўлди
20.
05. 2020
18:29
5853
Эконадзор

Сурхондарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Шўрчи тумани инспекцияси томонидан рейдлар ўтказилиб, унда чиқиндиларни белгиланмаган жойга ташлаётган шахслар «ушланмоқда». Ҳуқуқбузарликни бартараф этиш ишлари изчиллик билан давом эттирилмоқда.

Шўрчи туман инспекторлари томонидан ўтказилган тезкор рейд давомида «Лайлакхона» маҳалласида яшовчи фуқаролар Б.С. ва Э.А. лар уйидан ҳосил бўлган маиший чиқиндиларни белгиланмаган жойга ташлаётган пайтда тўхтатиб қолинди.

Ҳуқуқбузарларга нисбатан МЖтКнинг 91-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, жарима қўлланилди.

Азиз юртдошлар! Санитар тозалаш хизмати ходимлари меҳнатининг қадрига етайлик! Зеро, улар қатъий карантин вақтида тиббиёт, ички ишлар ва миллий гвардия ходимлари билан бир қаторда туну кун меҳнат қилмоқдалар!

 

 

Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати

 


 

Фойдали манбалар